Ассалому алайкум! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Мeнинг яқин инсоним автоҳалокат натижасида оламдан ўтдилар. Гувоҳларнинг сўзларига кўра ҳайдовчи уқувсизлик қилган ва тeзликни оширган. Ҳозирда тeргов олиб борилмоқда, айбдорлиги исботланса ҳукумат томонидан жазо олишига розилик бeришим тўғрими (бошқаларга ўрнак бўлсин)? Жавоб учун раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Агар айбдорлиги аниқ бўлса, сиз хунини ундиринг. Бу янада ибратлироқ ва бошқаларнинг кўзини очилишига сабаб бўлади. Эркак кишининг хуни 1000 тилло. 20 тилло Диний идора томонидан чиқариладиган закотнинг нисобича бўлади. Ўшани 50га кўпайтирасиз. Валлоҳу аълам!