Ассалому алайкум. Менинг исмим Алим. Бир танишим "одамга Алим ва бошқа Аллоҳнинг исмларини қўйиб бўлмайди, агар шундай исм қўядиган бўлса ўзини Аллоҳга тенглаштирган бўлади" деган эди. Кўнглимда шубҳа уйғонди ва сизлардан сўрашга қарор қилдим. Шу танишим ҳақ гапни ҳақми?
– Ва алайкум ассалом! Йўқ. Танишингиз бандага бандалигига лойиқ исм қўйиш керак деган нарсани назарда тутган бўлиши керак. Алим сўзи араб тилидаги Аллоҳнинг исмларининг биротасига ҳам тўғри келмайди. Валлоҳу аълам!