Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қандай йўл тутишим керак?

22:45 / 08.01.2016 | fath | 1453

Ассалому алайкум! “Зикр аҳлидан сўранг ҳайъати” азолари, азиз устозлар! Мен дўконда мобил алоқа аксессуар ва мобил сим карталари савдоси билан шуғулланман. Касбим сабабидан ҳар куни юзлаб инсонлар билан мулоқот қилишга тўғри келади. Минг афсуслар бўлсинким бу инсонлар ичида спиртли ичимлик ичган инсонлар хам талайгина топилади. Бу инсонлар оддий инсонлардан фарқи шуки, жуда эзма ва гап уқтиришга мойиллик сифати уларни вақтинча тарк этган бўлади. Саволим шуки бундай инсонлар билан алоқани кескин қилиб, иложи борича қаттиқ гапирган тўрими? Илтимос менга маслаҳат беринглар. Аллоҳ азза ва жалла сиз устозларни қилган ишларингизни қиёматда қийрот-қийрот ажр билан мукофотласин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Дуоларингиз учун раҳмат. Афсуски, бундай одамлар билан ҳам яхши муомала қилишга тўғри келади. Уларга ҳам мижоз сифатида бевосита иш юзасидан бўладиган муомалада имкон қадар, эл қатори муносабат қиласиз. Инсон хусусан мўмин киши барча инсонлар ким бўлишларидан қатъий назар Аллоҳ таолонинг махлуқи, бандаси. Зотида ҳеч қандай хусумат қилиш, кареҳ кўриш, ўзини улардан афзал билиб, уларни паст кўриш йўқ. Лекин уларнинг сифатларида Аллоҳ рози бўлмайдиганлари бор. Ўша сифатга норози бўлиш, уни йўқотишга ҳаракат қилиш, яхши сифат билан хулқланишига ёрдам бериш керак. Қанча-қанча умрини санам деб ўтказиб, беихтиёр мусулмонлардан қулоғига кирган “Сомад” сўзи чиқиб кетиб, Аллоҳнинг раҳматига эришганлар бор. Фузайл ибн Иёз, Бишри Хофий ва Молик ибн Динор каби маълум бир ёшгача қароқчи, майхўр бўлиб Аллоҳ Ўз ҳидоятини насиб қилган кундан бошлаб, тавба қилиб, ҳақ эгаларини рози қилиб, оқибатда Аллоҳнинг муқарраб бандаларидан бўлганлар қанча. Ҳар даврнинг ўзига яраша ҳолати бўлади, ҳозирда ундай кишиларни жиркиш, ўзимиздан йироқ қилиш яхши оқибатларга олиб бормайди. Жамият ва тинчликни парокандалигига сабаб бўлади. Ҳозирги кунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Қурайш қалбини улфат қилиш учун қилган муомалаларини қилишимиз керак. Ислом ва мусулмонларнинг гўзаллигини кўрсатиб, уларни ёмон одатларини тарк қилишга чақиришимиз керак. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat