Ассалому алайкум! Тишимни бири биридан сал узоқлиги сабабли С ҳарфини яхши айтолмайман. Яқинда тажвид ўрганишни бошлаганимда С ҳарфни айтишда қийналдим. Шу сабабдан товушларни ўзидай айтиш мақсадида тишимни брикет (сим) тақтириб ёки яна ёнига тиш қўйдирибми тоғиратдирсам жозими? Шунингдек ёшлигимда пастки жағимга ҳам бир мослама тақишни айтиган эди доктор тишим ва жағим қийшиқ ўсмаслиги учун. Лекин мен ундан қўрқиб йўқ деб рози бўлмаган эдим. Хозирда буни тўғирлашни фақат жарроҳлик усули билан қилса бўлар экан деб эшитдим. Овқат еган пайтимда ҳам жағимдан бир товуш чиқади доим. Агар шу жарроҳликни қўллаб жағимни ҳам тузатсам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Шариатда айбни кетказиш учун жарроҳлик амалиётини қўллаш жоиз. Бор чиройни янада гўзал қилиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!