Ассалому алайкум! Мен ҳижобдаман. Узим ҳамшира бўлиб ишлайман. Лекин ҳудудимиздаги барча оилавий поликникаларда қулоқ доктири эркак киши ишлайди. Аёл лор доктири тополмадим. Мени эса ўнг қулоғим бирданига ёпилиб қолди. Энди мажбур эркак қулоқ доктирига кўринаманми? Шунақа пайтда аёллар нима қилсин?
– Ва алайкум ассалом! Қулоқ аврат. Уни заруратсиз эркак шифокорга кўрсатишингиз мумкин эмас. Ҳеч қаерда аёл шифокор топилмасагина қулоқни кўрсатиш жоиз бўлади. Валлоҳу аълам!