Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз қачон қазо бўлади?

12:33 / 30.12.2013 | Muhammad Muhammadov | 3891
Ҳазрат жаноблари, мен мусофир юртга шартнома асосида хизмат билан келганман. Жуда кўп ҳолларда иш юзасидан яъни иш вақти ёки ухлаб қолиш натижасида (албатта бомдод намозидан ташқари) намозни кейинги намозга яқин вақтда ўқийман. Менга “бу мумкин эмас, намознинг вақти узоғи билан бир соат” дейишди. Менинг саволим: Намоз қачон қазо бўлади?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бомдоднинг вақти уфқда кўндаланг бўлган фажрдан бошлаб то қуёш чиққунчадир. Пешиннинг вақти ҳар бир нарсанинг сояси ўзига икки баробар бўлгунча. Завол пайтидаги соядан бошқа. Бир ривоятда бир баробар дейилган. Асрнинг вақти ўшандан қуёш ботгунча. Шомники ундан то шафақ ғойиб бўлгунча. У қизғишликдир ва бунга фатво берилгандир. Хуфтон ва ундан кейин Витр мазкур вақтдан то фажргачадир. Иккисига бир хил.

Топ рейтинг www.uz Openstat