Ассалому алайкум! Мен бир мӯъмин инсонга қарзга пул берганман 1.300$ АҚШ доллорида. Қариб икки йил бўлмоқда, лекин шароити оғирлиги туфайли қайтара олмаябди. Яқинда эшитиб қолдим, бировга қарз берган пулимни закотини беришим керак экан. Ўзи бир тайинли бош панамиз йўқ, ижарада турамиз. Мен бировга қарзга берган пулимни закотини беришим керакми?
– Ва алайкум ассалом! Қўлингиздаги бори ва қарзингизни қўшганда 2000 доллар чиқса сизга закот вожиб. Аммо қўлингизга тегмаган пулдан бермай тураверасиз. Қачон қўлингизга тегса ўшандан қирқдан бирини ажратасиз. Валлоҳу аълам!