Ассалому алайкум! Ёшим 27да. Алҳамдулиллаҳ Номоз ўқийман, фарзларни қўлимдан келганича бажаришга ҳаракат қиламан. Ғассолчилик қилиш ниятим бор. Ғассолчилик қилиш учун алоҳида талаблар ёки илм даражаси борми?
– Ва алайкум ассалом! Маййитни қандай қилиб ювишни билсангиз бўлди. Сиз бирорта солиҳ ғассолнинг ёнида шогирд бўлиб 5-6та маййитни ювишида қатнашинг. Валлоҳу аълам!