- Илло, товуқники, худди икки чиқиш йўлидан чиқадиган нарсалар, қон ва ароқ каби оғир нажосатдир.Бу жумлада оғир нажосатлар ҳақида сўз бормоқда. Нажаслиги қатъий далил билан собит бўлган нарса «оғир нажосат» ҳисобланади. Бунга оққан қон, гўштини еб бўлмайдиганларнинг тезаги ва сийдиги, агар таом емайдиган даражада кичик бўлса ҳам, ароқ, ҳавода тезак ташламайдиган уй ўрдаги ва ғози ҳамда товуққа ўхшаш паррандаларнинг тезаги, ўлимтикнинг гўшти ва териси, итнинг тезаги, йиртқичларнинг тезаги ва сўлаги, оғизни тўлдириб чиққан қайт, одамдан чиқиб тоҳаратни синдирадиган нарсалар киради.Ундан дирҳам миқдори афв қилинади. У қуюқ нажосатда бир мисқол, суюқда кафт миқдоричадир.Ушбу миқдоргача бўлган оғир нажосат ила намоз ўқиса, жоиз. Ундан ортганда ўқиб бўлмайди. Оз миқдордаги нажосатдан сақланиш қийин бўлганидан рухсат берилган. Дирҳамнинг оғирлиги 2, 975 грамм.Игнанинг учига ўхшаш бўлиб сачраган сийдик ҳеч нарса эмас.Сиз ушбу маълумотларни ўрганасиз. Кийимингиздаги сийдик бир кафт миқдоридан оз бўлса, ҳечқиси йўқ. Ундан кўп бўлса, намозни тоза кийимда бошқатдан ўқийсиз.