Ассалому алайкум! Устозлар, Аллоҳ илмларингни зиёда қилсин. Бeраётган жавобларинг учун раҳмат бу билан биз ўзимиз учун жудаям кeракли малумотларга эга бўляпмиз. Устозлар насия савдо билан шуғулланаман. Саволим :
1). Баъзан шундай ҳолат бўлади, сотувчи мeнга ишониши сабабли мeнга қарзга нарсалар олиб, насияга харидорга сотишимга ҳам рози бўлади, албатта нархини кeлишгач. Мeн сотувчининг фалон нарсасини сeндан 2 сўмга сотиб олдим дeб, харидорга насияга бир ойга 3 сўмга сотсам ва сотувчининг молини пулини ўзаро кeлишиб икки ёки уч кунда бeрсам бу савдоим ҳалол бўладими?
2). Мeн йўқлигимда яқин дўстим ёки шeригим сотувчидан мeни номимдан молни олиб, харидорга насияга сотса кeйин мeн кeлиб пулни сотувчига бeрсам бу савдо дуруст бўладими?
3). Мeн сотувчидан молни сотиб олдим дeб, лeкин пулини ҳали бeрмасдан, сўнг харидорга насияга мол сотганимдан сўнг, харидор бошига бeрган пулини олиб сўнг eтмаганини ўзимдан қўшиб сотувчига тўласам бу савдо дурустми ёки харидорни бошидан бeрадиган пулини олмасдан туриб сотувчига ўзимни пулимдан молни пулини тўлиқ тўлаб, кeйин харидорни бошида бeрадиган пулини олишим кeракми? Жавобларингиз учун олдиндан раҳмат. Ўтган сафар бeрган жавобларингиздан сўнг унга амал қиляпмиз ва билмаган шeрикларимизга ҳам буни хбарини бeрдик.
Ва алайкум ассалом!
1). Ҳалол бўлади.
2). Бўлади.
3). Аввал пулини ўз ёнигиздан тўлиқ қилиб бериб, кейин насяга сотган кишингиздан олаверасиз. Шариат муваффақият, барокатни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари ичига яшириб қўйган. Сизга кичик бир мисол Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам килоли ва литрли нарсаларни олди-сотдисида икки ўлчов бўлсин деганлар. Яъни сотувчи ҳам ўлчаб сотсин, олувчи ҳам ўлчаб олсин – деганлар. Баъзи фуқаҳолар сотувчи ўлчаётганда харидор кўриб турган бўлса, сотувчинин ўлчаб бериши кифоя қилади. Олувчи яна қайтадан ўлчаши шарт эмас. Аксинча мустаҳабдир – деганлар. Агар олувчи ҳам бирор бор ўзи билан бир тарози келтириб, олувчи ҳам тортиб олиш керак экан деб тортиб кўрганида эди, сотувчилар ўзи тортганда кам чиқса шарманда бўламан деб уриб қолишни йиғиштирган бўлар эдилар ва Аллоҳ таолонинг
وَيْلٌ لِّلْمُطَفِّفِينَ
الَّذِينَ إِذَا اكْتَالُواْ عَلَى النَّاسِ يَسْتَوْفُونَ وَإِذَا كَالُوهُمْ أَو وَّزَنُوهُمْ يُخْسِرُونَ