Ассалом алекум, Менга Умра сафарига борган танишим Қуръон Карим совға қилдила.Лекин китобни биринчи бетида, қандайдир печат бор экан. Уни суриштирсам Макка ва Мадина даги масжидларга бериладиган китобларга шундай печат қўйилар экан. Саволим шуки ушбу китобдан фойдаланилса бўладими? Чунки ушбу китобни бошқа бир киши масжид учун ҳадя қилган бўлиши мумкин. Нима маслаҳат берасиз китобни қайтариб юборайми Макка ёки Мадинага?
– Ва алайкум ассалом! Яхшироқ суриштиринг. Агар мусҳаф ҳақиқатда бирор масжид ёки мадрасанинг вақфи бўлиб, уни олиб кетиш таъқиқланган бўлса қайтариш керак. Валлоҳу аълам!