Ассаламу алайкум! Хозирда (Зоодмалл) иловаси орқали интернетдан 3 марта бўлиб тўлашга нарса сотади. Буюртма бергандан сўнг махсулотни 3 дан 1 қисми тўланади, сўнг қолганини 2 ойда тўлаш керак бўлади. Бунда махсулот устига фоиз қўйилмайди. Фақат шарти тўловни кечиктирмаслик. Агар бесабаб тўлов кечиктирилса 70000 сўмдан кўпроқ жаримаси бор(махсулот туридан қатий назар). Шу савдо жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Ўша кечиктирса пеня тўлаш шарти байни фосид қиладиган шарт ҳисобланади. Бу шарт билан савдо қилиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!