Ассалому алайкум! "Шайтон билан шартнома тузиш бор нарса. Бунда инсонга шайтон куч ва бошқалар беради. Эвазига инсон маълум бир йилдан кейин жонини унга топшириши керак. Гитлер ҳам шу каби одамлар жумласидандир"-ушбу маълумотлар тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Ҳозирги кунда боболарим, момоларим, муваккал фаришталарим бор деяётганларнинг ҳаммаси шайтон билан шартнома тузган кишилар ҳисобланади. Шайтонга берадиган қурбонликларига қараб шайтон ҳам уларга хизмат кўрсатади. Улар энг биринчи фолбин, ғайбни даъво қилувчилар “бобларим ва момоларимга товуқ, хўроз, қўй қурбонлик қиласизлар” деб шарт қўйишади. Ҳатто оқ ёки қора каби рангларини ҳам белгилаб беришади. Чилла ўтирасиз деб узоқ муддат аёллар ҳайз ва нифосдан покланмаслигини эркакларни эса жанобатдан покланмаслигини шарт қилишади. Ўзига мухлис бўлиб борганларга “бўйнингизга олишингиз керак” деб шарт қўйишади. Шу шарти шайтон билан шартнома тузиш ҳисобланади. Бу шартнома шайтонга иймонни сотиш шартномасидир, охиратдан ўзига дўзахни сотиб олиш шартномасидир. Шайтонинг иши ҳам қуйдаги оятда келганларга ўхшайди.
وَلَن تَرْضَى عَنكَ الْيَهُودُ وَلاَ النَّصَارَى حَتَّى تَتَّبِعَ مِلَّتَهُمْ قُلْ إِنَّ هُدَى اللّهِ هُوَ الْهُدَى وَلَئِنِ اتَّبَعْتَ أَهْوَاءهُم بَعْدَ الَّذِي جَاءكَ مِنَ الْعِلْمِ مَا لَكَ مِنَ اللّهِ مِن وَلِيٍّ وَلاَ نَصِيرٍ
120. Яҳудийлар ҳам, насоролар ҳам уларнинг миллатига эргашмагунингча, сендан зинҳор рози бўлмаслар. «Албатта, Аллоҳнинг ҳидояти, ҳа, ўшагина ҳидоятдир», – деб айт. Агар ўзингга келган илмдан ке¬йин ҳам уларнинг ҳавойи нафсларига эргашсанг, сенга Аллоҳдан (қутқарувчи) дўст ҳам, ёрдамчи ҳам йўқдир. (“Бақара” сураси). Валлоҳу аълам!