Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Салла ва миллий дўппилардаги клейлар ҳақида

15:33 / 14.07.2022 | Dovudxon | 1016

Ассалому алайкум! Маълумки либос поклиги намозни ташқи шартларидан ҳисобланади, айримлар менга миллий дўппи (чуст дўппи)ларга ёки шу каби бошқа дўппиларга ва имомлар киядиган саллаларни дўппиларига ҳам дўппи қаттиқ бўлиши учун клей ишлатилади демоқда, ушбу клейларни намозга тўсиқлик жиҳати йўқми? Мен ҳам баъзида миллий дўппиларда ёки саллада намоз ўқийман, шубҳаланиб қолдим.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўша клей пок нарсадан тайёрланган бўлса ҳеч қандай кароҳият йўқ. Агар нажас нарсадан тайёрланган бўлса у билан намоз ўқиб бўлмайди. Бизга маълум бўлишича баъзи клейлар теридан тайёрланар экан. Ўша тери шаръий йўл билан сўйилган ҳайвоннинг териси ёки ошланган тери бўлса ундан олинган клей ҳам покдир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat