Ассалому алайкум! Бир инсон Москвада яшайди у ерда икки хил Аср намоз вақти бор экан. Биринчиси масалан бугунни олсак аср вақти 14-11да, бу шофеий мазхаби бўйича, ҳанафий мазхаб бўйича 14-45да. Бир одам масжидга кирса хамма шофеий вақти бўйича намоз ўқишибди. У одам хайрон бўлиб қолибди, жамоатдан қолмай деб хамма билан намозни тугатибди, у одам тўғри иш қилганми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Пешинни асрнинг аввалги вақти кўрсатилган вақтгача ўқиб олсин. Асрни қачон бўлса ҳам шомгача ўқийверади. Валлоҳу аълам!