Ассалому алайкум! Ҳурматли ҳаят аъзолари. Намоз ўқишни яқинда бошладим. Бизнинг масжидимизда хуфтон намози вақтидан 10-15 дақиқа аввал ўқилар экан. Тақвимга кўра вилоятимизга хуфтон вақти Тошкент вақтидан 11 дақиқа кейин киради. Қачон вақтида борсам витр намози ўқилаётган бўлади ёки тугаган бўлади. Кейин хуфтонни уйда ўқийдиган бўлдим. Лекин шунча одам нега бунга этибор беришмаганига ҳайронман. Маслаҳат беринг. Нима қилай?
Ва алайкум ассалом! Шомники ундан то шафақ ғойиб бўлгунча. У қизғишликдир ва бунга фатво берилгандир.
Хуфтон ва ундан кейин витр – иккиси ҳам мазкур вақтдан то фажргачадир. (“Кифоя” китобидан).
Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳнинг қавлларига кўра шомнинг вақти қизил шафақ ғойиб бўлгунчадир. Шогирдлари “оқ шафақ йўқолгунча” деганлар. Шунга кўра эҳтиётан оқ шафақ ғойиб бўлгунча кутиб турилади. Фатво берилган қавлга кўра, қизил шафақ ғойиб бўлиши билан хуфтон вақти кирган бўлади. Сиз айтган тақвимда берилган вақтда қизил шафақ ғойиб бўлган бўлади. Ва фатво берилган қавлга кўра хуфтоннинг вақти кирган бўлади. Валлоҳу аълам.