Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Молни айбини айтишлик

16:07 / 03.12.2020 | Faxriddin | 969

Ассалому алайкум! Молини айбини айтиб сотмаслик катта гуноҳ эканлигини биламиз, менда бир савол бор эди. мени эски музқаймоқ аппаратим бор эди уни сотмоқчи болиб танишларга айтдим шунда бир йигит шу сохадан оз моз хабари бор олдимга келди мен у йигитга аппаратни кўриб ол ўзинг тушунасан эски нарса сал пал чиқими болади дедим у йигит олди нархини баланд айтмадим холатига қараб озимга мақул келган нархга сотдим уларга хам мақул келиб олди уни нархи водийда биз томонда анча арзон лекин воҳада яхши пулга олади озроқ ишлатишиб тушунишмасдан арзонроққа сотиб юборишибди мендан олганда эрта баҳор эди яни шу нарсани сезони келятгани учун қиммат бўлади улар сотганда сезонни ярми отиб бўлган эди шу хисобдан хам нархи анча тушиб кетган. Шу холатни бир дўстимга айтган эдим айбини айтиб сотиш керак деди. Мен унга хар бир нарсани майда чуйда нарсасигача масалан бу ери бунақа бу ери унақа демадим ўзинг тушунсан ишлатиб бераман мақул келса ол дедим ва нима сотсам шу сохадан хабари бор одамга кўрсатиб ўзинг текшириб ол дийман шу ишим тўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз айбини айтганингизда ҳадисга амал қилган бўлар эдингиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat