Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қовоқ учиш

21:35 / 28.04.2021 | Назокат | 2337

Ассалому алайкум! Бунга ишонишни хам ишонмасликни хам нега бундай бўлишини билмай қолдим. Ўнг кўзим яъни қовоғим ўнг юзим учса негадир фақат ёмон хабар эшитиб хафачилик бўлади. Чап тарафи учса хурсандчилик бўлади. Қовоғим учишни бошласа хавотирга тушаман. Бу нима дегани? Бунга ишонишим нотўғри эмасми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз бадгумон бўлиб қолибсиз. Маа шаа Аллоҳу каана вамаа лам йашаъ лам йакун деб дуо қилинг. Халқимизда “қулга бало йўқ, ўзига-ўзи сўраб олади” деган мақол бор. Аслида бу ҳақиқат, инсон ҳар қандай ҳолатда ҳам Аллоҳдан яхшиликни умид қилса Аллоҳ умидини зое қилмайди. Ёқуб алайҳиссалом Юсус алайҳиссаломни акалари билан қўй боққани жўнатмадилар. Сабабига: “Уни бўри еб кетиши мумкин” дедилар. Рухсат берган кунлари акалари тайёр ўша гапни баҳона қилиб укасини қудуққа ташлаб юбориб “бўри еб кетди” деб баҳона қилишди. Юсуф алайҳиссалом “Зулайҳога яқинлик қилгандан кўра менга зиндон яхши” дегандилар, баъзи ривоятда 7 йил баъзи ривоятларда 9 йил зиндонда қолиб кетдилар. Муфассирлар ушбу воқеъаларни зикр қилиб “Инсон ҳамиша Аллоҳнинг ҳаққида яхши гумонда бўлиши керак ва ҳар қандай ҳолатдан ҳам яхши тарафини умид қилишни ўрганиш керак” деганлар.  “Қулга бало йўқ, ўзига-ўзи сўраб олади” дегани шу бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat