Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Балоғотга етган боланинг ётоғини алоҳида қилиш

22:00 / 22.01.2022 | Ogabek | 1281

Ассалому алайкум! Мен оилада катта ўғил фарзандман ёшим 19да. Бизнинг оилада ҳаммамиз кечқурун бир хонада ухлаймиз. Мен, онам, опам ва сингилларим. Баъзи бир инсонларнинг айтишича ўғил бола балоғатга етгач унинг ётоқ жойини опа-сингилларидан бошқа хонага ўтказиш керак экан. Лекин қиш кунларида шароит яхши бўлмаганлиги учун бизда биргина хона иситилади ва ҳаммамиз шу хона ухлаб қоламиз. Бу ҳақида шариатимизда бирор бир кўрсатма борми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳадисда қуйидагича келади:

عن عمرو بن شعيب عن أبيه عن جده قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: مروا أولادكم بالصلاة وهم أبناء سبع سنين، واضربوهم عليها وهم أبناء عشر، وفرقوا بينهم في المضاجع . رواه أبو داود

Амр ибн Шуъайб ўз отасидан, у эса бобосидан ривоят қилади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ёш болаларингизни етти ёшликларида намоз ўқишга амр қилинглар. Ўн ёшга етганларида унинг учун уринглар ва ётар жойларини алоҳида қилинглар”, дедилар. 
Абу Довуд ривояти

وفي البزازية: إذا بلغ الصبي عشراً، لا ينام مع أمه وأخته وامرأة، إلا بامرأته أو جاريته. اه. فالمراد التفريق بينهما عند النوم خوفاً من الوقوع في المحذور، فإن الولد إذا بلغ عشراً عقل الجماع، ولا ديانة له ترده، فربما وقع على أخته أو أمه .... خصوصاً في أبناء هذا الزمان، فإنهم يعرفون الفسق أكثر من الكبار

 Баззозияда айтилади: Бола ўн ёшга тўлгач онаси, опа-сингиллари билан ухламайди. Фақатгина ўз хотини ёки жорияси билан ухлаши мумкин. Мақсад, ҳаром ишга қўл уриб қўйиши хавфи туфайли уйқу пайтида уларнинг орасини ажратиб қўйишдир. Чунки бола ўн ёшга тўлгач, жимони тушунади ва (гоҳида) уни бундан тийиб турадиган диёнат (тақво)си бўлмайди. Шу сабаб ўз опа-синглиси ёки онасига қарата ҳаром иш қилиб қўйиш хатари бор... Хусусан, ҳозирги замон ёшлари фисқу фужурни катталарданда кўпроқ биладилар. (Раддул мухтор). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat