Ассалому алайкум! 7-8 йилча олдин бир кишидан озроқ қарздор бўлиб қолгандим. Қарз миқдори кам бўлгани учун(15 минг сўм) у ҳам сўрамаган, мени ҳам хаёлимда бўлмаган. Энди шу қарзни берсам ўша миқдорда беришим керакми ёки бугунги кундаги қиймат билан беришим керакми?
– Ва алайкум ассалом! Ўша миқдорни берасиз. Валлоҳу аълам!