Ассалому алайкум! Мен репетиторлик қилиб болаларни тайёрлаганман, ҳозирда бу иш билан шуғулланмайман. Мен дарс берган вақтимда бази ўқувчилар пулни тўлаб бир иккита дарсга келиб кейин келмас эди. Бази бирлари пулни тўлаб ўқимас эди, яни ўқишида ўзгариш бўлмас эди. Мен ҳозир ўша болаларнинг пулини қайтариш учун улар тўлаган пулларни уларни номидан садақа қилиб юборсам бўладими, уларни ҳаққидан қутуламанми?
– Ва алайкум ассалом! Ўзларини топиб берсангиз яхши ёки "пулини тўлаганингдан кейин келмасанг ўзинг жавобгарсан" деб келишиб олган бўлсангиз қайтариб бериш шарт эмас. Валлоҳу аълам!