Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Катта сураларни намозда ўқиш

13:53 / 28.06.2021 | Muhammad | 1609

Ассалому алайкум! Агар намозга вақти бемалол бўлса зам сура қилиб каттароқ сураларни ўқиса бўладими? масалан Ясин, Мулк Ар-Рохман? Бир дўстим намозни чўзиб бўлмайди деди, лекин мен бир хадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни жамоат бўлиб ўкиганда тезроқ ўқишга буюрганларини эшитганман, чунки жамоат ичида иши зарур одамлар бор, ёлғиз ўқиса хохлаганича чўзсин деганларини эшитганман. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Имом бўлса қавмни малоллантирадиган даражада ўқимаслигини керак. Ёлғиз бўлганда ихтиёрли. “Кифоя” китобида:
Имом намозни ва бомдоддан бошқада биринчи ракъат қироатини чўзиб юбормайди.
Чунки намозни чўзиб юбориш одамларга малол келиши ва фитна чиқишига сабаб бўлиши мумкин.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари намозни чўзмаганлар ва бошқа имомларга ҳам чўзмасликни тайинлаганлар.

عَنِ أَبِي مَسْعُودٍ  رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَجُلًا قَالَ وَاللهِ يَا رَسُولَ اللهِ إِنِّي لَأَتَأَخَّرُ عَنْ صَلَاةِ الْغَدَاةِ مِنْ أَجْلِ فُلَانٍ مِمَّا يُطِيلُ بِنَا فَمَا رَأَيْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي مَوْعِظَةٍ أَشَدَّ غَضَبًا مِنْهُ يَوْمَئِذٍ، ثُمَّ قَالَ إِنَّ مِنْكُمْ مُنَفِّرِينَ، فَأَيُّكُمْ مَا صَلَّى بِالنَّاسِ فَلْيَتَجَوَّزْ، فَإِنَّ فِيهِمُ الضَّعِيفَ وَالْكَبِيرَ وَذَا الْحَاجَةِ، وإِذَا صَلَّى لِنَفْسِهِ فَلْيُطَوِّلْ مَا شَاءَ رَوَاهُ الْخَمْسَةُ  

Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши:
«Аллоҳга қасамки, эй Аллоҳнинг Расули, фалончининг чўзиб юбораётгани сабабли бомдод намозига кеч чиқяпман», деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бирор бир мавъизада ўша кундагидек қаттиқ ғазабланганларини кўрмаганман. Кейин у зот:
«Орангизда 
(намоздан) бездирувчилар бор. Қай бирингиз одамларга намоз ўқиб берса, енгил қилсин. Чунки ораларида заифлар, кексалар ва юмушлилар бор. Қачон ўзи намоз ўқиса, хоҳлаганича чўзсин», дедилар».
Бешовлари ривоят қилишган.
Имом намозга ўтар экан, қавм ичидаги энг заиф, ёши катта ва шошилиб турган кишиларнинг ҳолатини эътиборга олиши шарт. Намозни енгил ўқиш лозим. Аммо бу енгиллик намознинг амалларини чала қилиш ҳисобига бўлмаслиги керак.

عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ مَا صَلَّيْتُ وَرَاءَ إِمَامٍ قَطُّ أَخَفَّ صَلَاةً وَلَا أَتَمَّ مِنَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، وَإِنْ كَانَ لَيَسْمَعُ بُكَاءَ الصَّبِيِّ فَيُخَفِّفُ مَخَافَةَ أَنْ تُفْتَنَ أُمُّهُ وَفِي رِوَايَةٍ «إِنِّي لَأَقُومُ إِلَى الصَّلَاةِ وَأَنَا أُرِيدُ أَنْ أُطَوِّلَ فِيهَا فَأَسْمَعُ بُكَاءَ الصَّبِيِّ فَأَتَجَوَّزُ كَرَاهِيَةَ أَنْ أَشُقَّ عَلَى أُمِّهِ رَوَاهُ الْخَمْسَةُ 

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра намози енгилроқ ва мукаммалроқ бирор имомнинг орқасида намоз ўқимаганман. У зот гўдак йиғисини эшитиб қолгудек бўлсалар, онаси чалғишидан қўрқиб, намозни енгил ўқир эдилар».
Бошқа бир ривоятда:
«Мен намозни узун ўқимоқчи бўлиб тураман-да, кейин гўдак йиғисини эшитиб, онасига машаққат туғдириб қўйгим келмай, намозимни енгил қиламан», дейилган.
Бешовлари ривоят қилишган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat