Ассалому алайкум! Бир киши мендан хонадонимни сотиб олганди. Фақат аввал пулни ўндан бир қисмини берди. Қолганини хар ойда оз оздан беш ой давомида бераман деди. Мен рози бўлиб келишдик. Лекин у киши беш ой ўтгач мен бошқа уй олиб қўйдим шунга уйни ололмайман деб хонадонни қайтарди. Энди мен берган пулни қайтарасизми деб сўраяпти. Бизга пул зарур бўлгани учун ишлатиб юборганмиз. Ўртада дўстлик бор...пулни қайтариш керакми ёки қоладими?
– Ва алайкум ассалом! Савдони бузишга мажбур эмас эдингиз. Бузиб бўлган экансиз энди пулни қайтаришингиз шарт. Валлоҳу аълам!