Ассалому алайкум! Бир инсондан карантин вақтида бир гап эшитгандм, уни айтишича бизни ўша пайтта намозларда сафларда оралиқ масофани сақлаб ўқиганимиз макруҳ бўлган экан, ва яна эттики: 3ТА МАКРУХ АМАЛ БЎЛСА ХАРОМ БЎЛАДИ ДЕДИ. Кейн ман у инсонга бу нарсани эшитмаганман, (3та макрух хақида), сиз қаттан биласиз, унақа бўлмаса кере, инақамас манимча дидим ва мисол келтириб: ,, бир инсон пешинга келиб тахоратти фақат фарзини қлиб, суннати ўқимай фарзга қўшилиб кетса(улгурмагани учун), хамма сингари фарз намозида оралиқ масофани сақласа 3та макрух бўлади, шу харом бўладими, озгина ўйланг" шуни эттим, кейн ўйлаб қолдим агар шу нарса тўғри бўлса ман харомми хароммас деб қўйган бўлсамчии, нима қлсам бўлади, тавбага йўл борми, (3та макрух хақида) бу нарса хақида хеч қаерда ўқимагандм, эшитмагандм, хози ўйлаб ўзимми қўярга жой топа олмаяпман
– Ва алайкум ассалом! Ҳаром бўлмайди, сиз диндан чиқарадиган ҳаромни ҳалол деган бўлмагансиз. Лекин макруҳга енгил қарамаслик керак. Валлоҳу аълам!