Ваалайкум ассалом! Аввало қасамнинг каффоратини адо қилиш вожиб бўлади. Тавбани шартлари топилган бўлса ундай инсон Аллоҳнинг суюкли бандаларидан бўлади. Аллоҳ таоло “Бақара” сурасида
إِنَّ اللهَ يُحِبُّ التَّوَّابِينَ وَيُحِبُّ الْمُتَطَهِّرِينَ
“Албатта, Аллоҳ кўп тавба қилувчиларни севадир ва покланувчиларни севадир” деб марҳамат қилган. Валлоҳу аълам!