Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

намозда саловот укиш бидъат дейишяпти

00:00 / 15.05.2008 | eski savollar | 4259
Ассалому алайкум.Ош шахридан ёзяпман Аттахиётидан кейин укиладиган саловотни бидъат деганлар чикиб колди.Улар Омийнни жахрий айтадиганлардандир.Улар билан тортишиб колдим.Улар адашётганларини биламан,лекин далил келтира олмадим.Улар куйидагича фикрларни келтиришяпти:1.саловотнинг маъноси пайгамбаримиз(САВ)га ва ахли оиласига Иброхим халилулохга ва унинг ахли оиласига берилган нарсаларни сураш.Пайгамбаримиз уз намозларида буни сураши мумкин эмас эди.2Саждаи сахв нима учун аттахиётидан кейин килинади,саловотдан кейин эмас.?Чунки пайгамбаримиз аттахиётидан кейин салом бериб намозларни тугатганлар. Илтимос,бирор бир далил келтириб беринг ,мен уларга буни етказай

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

«Мухтасари Виқоя» китоби шарҳида бу ҳақда қуйидагилар айтилган:Сўнгра худди аввалгига ўхшаб ўтиради ва ташаҳҳуддан кейин Набий саллоллоҳу алайҳи васалламга саловот айтади. Яъни, худди биринчи қаъдада ўтирганга ўхшаб ўтиради. Ўша охирги ўтиришда ҳам биринчи ўтиришдаги ташаҳҳуднинг худди ўзини ўқийди. Ташаҳҳудни ўқиб бўлганидан кейин Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламга саловот айтади.Каъб ибн Ужрата розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намозда: «Аллоҳумма солли ала Муҳаммадин ва ала Оли Муҳаммадин. Камо соллайта ала Иброҳийма ва Оли Иброҳима. Ва борик ала Муҳаммадин ва Оли Муҳаммадин камо баракта ала Иброҳийма ва Оли Иброҳима. Иннака ҳамийдун мажийд», дер эдилар».Бешовлари ва Шофеъий ривоят қилган. Лафз ўша кишиники.Ташаҳҳуддан кейин саловат айтиш суннатдир.Саловатнинг сийғаси ҳам турли ҳадисларда турлича келган, ана ўшалардан бирисини айтилса бўлади.«Аллоҳумма солли ала Муҳаммадин». «Эй бор Худоё! Муҳаммад алайҳиссаломга Ўзингнинг зиёда раҳматларингни нозил қилгин».«Ва ала Оли Муҳаммад». «Муҳаммаднинг оила аъзоларига ҳам».«Камо соллайта ала Иброҳийма ва Оли Иброҳийма». «Худди Иброҳимга ва Оли Иброҳимга ўз раҳматингни нозил қилганидек».«Ва борик ала Муҳаммадин ва Оли Муҳаммадин». «Муҳаммадга ва Оли Муҳаммадга ўз баракангни нозил қил».«Камо боракта ала Иброҳийма ва Оли Иброҳийма». «Худди Иброҳим ва Оли Иброҳимга ўз баракангни нозил қилганингдек».«Иннака ҳамийдун мажийдун». «Албатта, Сенинг Ўзинг мақталган, улуғланган зотсан».

Топ рейтинг www.uz Openstat