Ассалому алайкум! Менинг бир дўстим бор, у яхши кўрган қизи билан 7 йилдан бери учрашади. 3 йилча олдин қайсидур домлага бориб никох хам ўқитишган экан. Лекин яқин кунларда уришиб қолганда қизга талоқ берипти ва билсак яна ярашиб олиб учрашиб юришган экан. Берган талоғи хақиқий бўлганми? Тўй бўлмастан туриб хам талоқ берса тушаверадими?
– Ва алайкум ассалом! Никоҳ ўқитилганида никоҳнинг барча шартлари топилган бўлса никоҳ боғланади, мабодо талоқ қилса талоқ ҳам тушади. Валлоҳу аълам!