Ассалому алайкум! Мани акам рус миллатига мансуб қизга уйланди, лекин кенайим мусулмон динини қабул қилмади. Уйларида Ийсо хайкалчаси бор, онамга айтсам хаммани худоси бир деб унчалик ахамият бермидилар. Кенайим таёрлаган таомларни ейишимиз жоизми? Уларни турмушлари халолми?
– Ва алайкум ассалом! Ҳалол нарсалардан овқат пиширса ейишингиз жоиз. Мусулмон эркак аҳли китоб аёлга никоҳланса бўлади. Валлоҳу аълам!