Ассалому алайкум! Мен программист бўлиб ишлайман. Хозирда агентлар учун мобил илова яратип шуни сотяпман. Агентлар асосан мобил илова оркали ичимликлар сотишади. Оддий ичимликлар, алкоголь махсулотлари бўлмаган, лекин алкоголь сотадиган дўконларга хам сотишади оддий ичимлик сувларини. Шундай ишлар билан шуғаланадиган фирмаларга мобил иловани сотишим жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Фақат алькогол сотадиганларига сотманг.
Исломда, “Динда яхшиликда ҳамкор бўлинглар, ёмонлик ва гуноҳда ҳамкор бўлманглар” деган қоида айтилган. Ҳар бир инсон ўз ишини шунга солиб кўриши керак. Ишлаб чиқариладиган нарсалар уч турга бўлинади. Фақат гуноҳ учун ишлаб чиқариладиганлар, фақат яхшилик учун ишлаб чиқариладиганлар ва умумий мақсадда ишлаб чиқариладиганлар. Аммо кимдир уларни яхши мақсадда ва кимдир уни ёмон мақсадда ишлатади. Масалан оддий пичоқ. Кимдир ундан ошхоналарда яхши ишларга фойдаланади. Кимдир у билан жиноят содир қилади. Ҳозирги кундаги телефон, радио, интернет кабилар ҳам худди шундай. Сизни нарсангизни ҳам кимлардир яхши мақсадда ва кимлардир ёмон мақсадда ҳам фойдаланадиган бўлиб, юқоридагига тушса қилиш жоиз. Ёмон мақсадда фойдаланишини очиқ-ойдин айтса унга бу нарсани қилиб беришингиз жоиз эмас. Бу худди билиб туриб қотилга пичоқ ясаб бергандек бўлади. Валлоҳу аълам!