Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фитнес залига хизмат

19:16 / 25.07.2021 | Ma'murjon | 1331

Ассалому алайкум! Мен 1-маротаба савол йўллаябман савол беришдаги хато ва камчиликларим учун олдиндан узур сўрайман. Биз бир жамоа бўлиб ишлаймиз бизга фитнес залининг кириш чиқиш тизимини дастурлаб бериш буйрутмаси тушди. Биз бориб у жойни кўрганимизда аёллар ва эркаклар 1та жойда шуғулланишар экан. Олдинлари бу тизимни фақат мактаб,литсей кўллежларга,университетларга ўрнатар эдик аммо уларнинг кийими ва у жойда қиладиган ишлари тубдан фарқ қилади. Биз нима қилайлик?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Исломда, “Динда яхшиликда ҳамкор бўлинглар, ёмонлик ва гуноҳда ҳамкор бўлманглар” деган қоида айтилган. Ҳар бир инсон ўз ишини шунга солиб кўриши керак. Ишлаб чиқариладиган нарсалар уч турга бўлинади. Фақат гуноҳ учун ишлаб чиқариладиганлар, фақат яхшилик учун ишлаб чиқариладиганлар ва умумий мақсадда ишлаб чиқариладиганлар. Аммо кимдир уларни яхши мақсадда ва кимдир уни ёмон мақсадда ишлатади. Масалан оддий пичоқ. Кимдир ундан ошхоналарда яхши ишларга фойдаланади. Кимдир у билан жиноят содир қилади. Ҳозирги кундаги телефон, радио, интернет кабилар ҳам худди шундай. Сизни нарсангизни ҳам кимлардир яхши мақсадда ва кимлардир ёмон мақсадда ҳам фойдаланадиган бўлиб, юқоридагига тушса қилиш жоиз. Ёмон мақсадда фойдаланишини очиқ-ойдин айтса унга бу нарсани қилиб беришингиз жоиз эмас. Бу худди билиб туриб қотилга пичоқ ясаб бергандек бўлади.
 Имкон бўлса уша жойнинг эгасига аёлларга алоҳида эркакларга алоҳида вақт қилиб белгилаб қўйинг деб чиройли насиҳат қилинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat