Ассалому алайкум! Манда Аллохни розилигини топиш учун кийналиб килиш керак, лаззатланмаслик керак деган фикр бор. Узимга нотуғридек туюляпти шу фикрим. Фарзларни бажараман, харомдан тийиламан, лекин Аллох рухсат берган нарсаларни лаззатланиб килсам, узимни Аллохни ёнида айбдордек хис киламан. Масалан дейлик, кариндошалар билан йиғилдик, ман йиғилганимиз учун, улар билан сухбат қилиб лаззат олганим учун, ўзимни Аллохни ёнида айбдор хис қиламан. Агар лаззат олаётган бўлсенг, демак Аллох учун қилмагансан деган фикр бор, узимни ёмон хис қиламан. Мубох нарсаларни қилсам хам шундай хис бор. Агар ишларни лаззатланиб қилсам, хатто намоздан лаззат оламанми, ёки касбимдан лаззат оламанми, одамлар билан бўлган мунособатдан лаззат оламанми, демак Аллох розилиги учун хеч нарса қилмаётгандекман. Ростини айтсам, яшагим келмаяпти шу сабаб. Ўлик тирикка ўхшайман. Аллох мани лаззатланиб қилаётганимни кўриб, мандан норозидек туюлади. Пайғамбарлар ва сахобалар ишларидан лаззат олишмаган деган фикр бор. Худдики улар мани лаззат билан қилаётгантмни кўришса манга ғазаб қилишган бўлишарди деган фикр бор. Ёрдам беринг илтимос. Агар лаззат олсам, қийналиб қилмасам, қандай қилиб Аллохни розилиги учун қилган бўламан ахир? Ўзим учун бўлиб қолмайдими? Дунёда лаззат учун яшаётган бўлиб қолмайманми? Охиратим хеч нарса қилмаётганимдек туюлади. Қаерга қарамай, ўйин кулгу қораланади. Дунё ланатланган дейилган. Биламан, Мухаммад (с.а.в) осон ишни танлаганлар деган хадис бор, лекин шундай бўлса хам, ман қийинини танлайман, чунки қийналмасам Аллохни розилиги учун эмас, ўзим учун қилганимдек туюлади манга. 5 йилдан бери шундай яшайман. Фақатгина ўзимни лаззатдан четласамгина, қийналсамгина Аллохни розилигини топгандек, охиратим учун бирор нарса қилгандек хис қиламан. Бўлмаса шу дунё учун яшаётгандекман. Яшагим келмайдиган даражада келиб қолганман. Ёрдам беринг, илтимос.
– Ва алайкум ассалом! Сиз хато фикрлар экансиз. Тоат-ибодатлардан лаззатланиш ҳисси бу Аллоҳ таолонинг энг буюк атоларидан биридир. Киши мазали таомни тановул қилганида оғзида лаззатли таъмни ҳис қилгани каби ибодат вақтида қалбида унс ва лаззатни топса шак-шубҳасиз унга улкан неъмат берилибди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларга шу маънони ишора қилиб “Туринг, Эй Билол, бизни намоз билан роҳатлантиринг!” (Абу Довуд ривояти) дер эдилар. Бошқа бир ҳадиси шарифда “Кўзимнинг қувончини намозда қилинди” (Термизий ривояти) деганлар. Валлоҳу аълам!