Ассалому алайкум! Ман европа мамлакатдаридан бирида яшиман. Саволим телефон операторлари хизматлари билан боғлик. Телефон операторларини ўртасида конкуренция котта бўгани учун ўзини хизматини сотиш учун хар хил йўлларни ўйлаб топишади. ( балки бунақа хизмат тури бизада Ўзбекстондаям бордир). Хуллас, ўзини мегабайт, смс ва звонокларини телефонга ёки планшет ва техника жихозларига қўшиб сотади. Масалан: iPhone енги модели нархи 100 сўм. 1 йилга контракт қиб 120 сўм қиб олади, яъни хар ой 8 сўм 33 тийин ўрнига, 10 сўмдан олади. 1 савол- телефонни шу тарзда сотиб олишни хукми қанақа? Агар бу тарзда сотиб олиш мумкин бўмаса, кейинги саволимга ўтмоқчи эдим. 2. Боя этганимдек 100 сўмлик телефонни контракт орқали 120 сўм қилиб ўзини мегабайтлариниям сотади. Масалан: нахд пул нархи 100 сўм, лекин ман 120 сўм қилиб бераман агар 1 йилга осам. Шунда 8.33 сўм телефон нархи ва 1.67 сўм хизмат (уланиш, мегабайт, смс, звонок) нархи. Саволим: шу тарзда 100 сўмлик молли 120 сўм сотиб олишни хукми қанақа? 3. Контракт бўйича хар ойни 5 числосида пул тўлашим кере. Ойлик тушми қолиши мумкин, пул бўми қолади ёки байрам ёки шанба отдыхга тўғри кеб қолиб ўша куни пул бераолмаса, "%" ёзила бошлиди. Бир хилларида воқтида келиб тўласенам, контрактдаги 10 сўм ўрнига 10,05 ёки 10.15 сўм счёт беради. Лекин ўзиям чунтириб беромиди қаёқдан келди бу ортиқчаси. Лекин одамла тўлаворвуради, чунки бу қўшимча ахамиятсиз майда пулли сўраб ўтирмиди. Ман тўлагим кемиди чунки "%" харомлигини биламан. Тўламасдан иложи йўқ, бухгалтерия қабул қимиди. Шу холатда қанақа йўл тутса бўлади? Чунки, бу шаклда хич бир хизмат хаққи йўқ фақатгина 10 сўм устига қўйилган "%".
– Ва алайкум ассалом! Сиз шубҳасиз пакетини ишлатинг. Валлоҳу аълам!