Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рибоми

06:56 / 16.10.2021 | Bekbebek | 794

Ассалому алайкум! Ман фермер тадбиркорман. Мани фермам ёнида ер ёнғоқ эккан бола бор. Мани отларим бор. Отингизни манга сотинг пулини кузда бераман деб ёз ойи бошида манга таклиф берди. Отлар она бола 18.5 млнга келишиб пулини кузда октябр ойи бошида 15-20чи числоларга хосилимни йиғиб қилиб бераман деди. Унгача отлар сизни далангизда юраверади сизники бўлиб деди. Сентябр ойларида отларни 18 млнга пул зарурлиги учун сотиб юборди. Манга сотиб бўгандан кегин айтди. Ман розиман дедим, аммо келишувимга асосан пулнини сўрамадим. Кеча ишчим олдимга келиб ўша ер ёнғоқ эккан бола келиб дардини айтиб кетди. Қуйдаги гапларни этган: «Мани хосилим яхши бўмади минусга кирдим. Отларни пулини қилиб бераолмийман ўзларига этолмаямман хижолатман келишувимиз бузилиш арафасида. Октябрь 20-числога 18.5 млн пул беришим керак, лекин пулим йўқ. Бир таклифим бор. Кейинги йил апрель ойида аниқ пулим келади. Шу пайтгача ойига 100$ бериб тураман ва апрелда 18.5 млн пулни қилиб бераман. Бу процентмас бу мани хохшим. Шароитимдан чиққан холда таклиф бервомман. Этинг рози бўсинла кўндириб беринг. Агар улар шу таклифга рози бусала ман хам рози хам хурсанд бўламан” деб айтибди. Шу шартига кўнсам рибо бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу айни рибо бўлади. Уни шартига асло кўнманг. Келишув бўйича 18.5 млнни қарздор имкони бўлиши билан беришини талаб қилиб кутасиз, кутганингиз учун савоб оласиз. У ҳам инсоф билан тезроқ қарзини беришни ҳаракатини қилсин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat