Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўғирлик

18:10 / 03.08.2021 | Nemo | 1148

Ассалому алайкум! Бир ўртоғимнинг саволларини сўрашга ижозат бергайсиз: Ёшлигимда (ҳозир 40 ёшида, ўшанда 17 ёшда бўлган) қишлоғимизга бошқа вилоятлардан келиб деҳқончилик қиладиган кишиларнинг 1 қоп тайёр кунгабоқар (семечка) уруғини уғирлаб даладаги чайламга яшириб қўйган эдим. Эгалари мен олганимни билишмади лекин шу атрофдаги кишилардан хусусан мендан ҳам сўраб келишди. Аммо уларга олганимни айтмадим. Кейинроқ бир ёши каттароқ қариндошимга: "олган нарсамни қайтариб берсамми" деб маслаҳат солсам: "йўқ, ҳозир айтсанг бошқа йўқолган нарсалариниям сендан кўради" деб айтмасликни уқтирди. Хуллас, бу нарсалар унут булиб кетган эди. Орадан йиллар ўтиб, Аллоҳ ҳидоят қилиб намоз ўқишни бошлаганимдан кейин бу қилган хатоимни тўғирлашим кераклиги тўғрисидаги фикр бот-бот миямга келадиган бўлиб қолган. Аммо афсуски энди мен нарсасини ўғирлаган у деҳқонларни ҳозирда топишга деярли имконсиз ҳолатдаман. Чунки улар узоқ вилоятлардан мавсумий ишлашга келишарди, оти ва қаерданлиги тўғрисида маълумотим йўқ. Қолаверса орадан салкам чорак аср вақт ўтиб кетган. Қилган ишимдан астойдил афсусдаман. Сизлардан шу қилган гуноҳимни ювишим учун нима ишлар қилишим кераклиги тўғрисида йўл-йўриқ кўрсатишларингизни илтимос қиламан!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўша бир қоп кунгабоқарнинг нархини чамалаб, маблағни савоб умид қилмасдан эгасининг номидан фақир-мискинларга садақа қилиб юборасиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat