Ассалому алайкум! 1). Саловатлар айтишда, тоза жойда ўтирган ҳолда ва рўмол, янги узун кийим кийиш керакми?
2). Саловатни бошлаб охиригача қўлларни дуога очиб туриб тугагач омин қилиб, яна қўлларни дуога очиб саловат айтиб тугатиб омин қилиб, шу ҳолни такрорлаверса бўладими? Ёки саловат айтиш йўли бошқачами?
Ва алайкум ассалом! 1). Шарт эмас. 2). Саловат айтиш учун қўл кўтаришни ҳам юзга суртишни ҳам ҳожати йўқ. Аллоҳ таоло кенг йўл қўйиб берган нарсани торайтиришга ҳаракат қилманг. Валлоҳу аълам!