Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дуода ихлос ва ишонч

14:42 / 29.03.2021 | Bekzod Akbarov | 2017

Ассалому алайкум! Мен хуфтон намозини жамоат билан адо этиб витрни уйда соат 1:30лардан кейн шукри вузу, тахаджуд намозларини укишга одатланяман мақсадим бемалол ёлғиз қолиб Аллоҳдан дуо қилиб сўраш, лекин худди катта тақво, ихлос қилгандак ижобатини кутаман. Шошилиб қовоман ва яна тушкунликка тушиб натижа йўқдек ибодатим бекор бўлгандек туюлаверади.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Банданинг ҳар бир қилган дуоси шак-шубҳасиз ижобат бўлади. Оддий битта мева пишиши учун бир фасл ўтиши керак бўлади. Сиз қилган дуоингизни бир мевачалик ҳам кутмаслигингиз бу нотўғрида. Сиз дуоларни қилаверинг қилаверинг Аллоҳ ёғдириб юборганда кўрасиз, йиғиштиришга улгуролмай қоласиз. Қилган дуоингизни натижаси кўринмаётса фасли энди келади деб кутинг. Иккита пайғамбар Мусо ва Ҳорун алайҳимассаломлар фиръавннинг ҳаққига дуобад қилдилар. Аллоҳ ижобат қилганини билдирди, дуо қилинган вақтдан ҳалок бўлгунича орадан 40 йил ўтди. Икки пайғамбар дуоси шак-шубҳасиз мустажоб бўлган, натижаси кўрилгунча 40 йил ўтди. Сиз билан биз эса бир аъробийга ўхшаймиз. У икки ракъат намоз ўқиб ваҳий кутишни бошлаган экан. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat