Ассалому алайкум! Узтозлар, саҳв саждаси асли қандай қилинади? Шайх Ҳазратларининг "Ҳадис ва Ҳаёт" силсиласининг "Намоз" китобида : бизни мазҳабда намоз охирида саломдан сўнг икки марта сажда қилиш билан адо қилинади дейилган(Мен нотўғри тушунмуган бўлсам). Лекин баъзи бир ҳозирда чиқаётган диний китобларимизда ташаҳҳуддан кейин икки марта салом бериб, кейин ўтириб ташаҳҳуд, саловот ва дуо ўқилиб, кейин яна салом бериш билан адо этилади дейилган. Аслида қай тарзда қилингани афзал? Ёки иккиласи ҳам бўлаверадими? Аллоҳ хайрли ишларингизни Ўзи давомли қилсин!
Ташаҳҳуддан кейин икки марта салом берса ҳам, бир марта салом берса ҳам бўлаверади. Лекин саҳв саждасини қилганидан кейин яна қайтадан ташаҳҳуд, салавот ва дуодан кейин салом берилади. Фуқаҳолар : “Саҳв саждасидан аввал бир тарафдан салом берса ҳам, икки тарафга салом берса ҳам бўлади” деганлар.