Ассалому алайкум! Тахорат олишдан олдин кичкина хожат қиламан, яхшилаб йўталиб қолган сийдикларни чиқарсамда, барбирам васваса бўлади сийдик чиқиб қолиши мумкин деган. Шунинг учун васвасадан холос бўлиш учун сийдик чиқадиган жойга кичкина пахта тиқиб қўяман, пахта кўринмийди. Шундай холатда тахоратимни анчагача ушлаб тураман. Масалан аср намозини тахоратида тиқиб қўйсам пахтани хуфтон намозигача туради, кичик хожатга борманганимча туради. Шундай қилишим жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Модомики қўйган пахтангиздан ташқарига сийдик чиқмас экан ўша сабабли таҳоратингиз кетмайди. Агар ухласангиз ёки бошқа таҳорат кетадиган амалларни қилмасангиз таҳоратингиз бор ҳисобланади. Валлоҳу аълам!