Ассалому алайкум! Оилам телеграм каналда тажвид, Қуръондан дарс олади. Яқинда -пашша организмда хазм бўлмасакан, деб қолди. Интернетда ўқигандир деб унча эътибор бермадим, кетидан Қуръон ўқиш учун қилинган таҳорат билан намоз ўқиб бўлмасакан деди. Тилим айланмай қолди. Ким айтди десам, устозамиз айтди дейди. Бу хақда маълумот тополмадим, илтимос аниқлик киритиб берсангизлар.
– Ва алайкум ассалом! Сиз оилангиз қандай канал орқали таълим оляпганига эътиборли бўлинг. Бу борада канални кимга тегишли эканини билиш керак. Ўзингиз танийдиган, илми, диёнати ва тақвосини биладиган кишиларнинг каналидан ўрганишларини таъминланг. (мусҳафни ушламай) Қуръон тиловати учун яъни аслида таҳорат олиш вожиб бўлмаган амал учун қилинган таҳорат билан намоз ўқиб бўлмайди деган гапни Моликий мазҳаби ва Шофиъий мазҳабининг кўпчилик уламолари айтишган. Бизнинг Ҳанафий мазҳабда таҳоратда қилинадиган амал ният қилинмайди, балки бетаҳорат ҳолатни кетказиш ният қилингани сабабли бир таҳорат билан ҳамма амаллар бажарилиши мумкин. Ўзимиз ҳанафий бўлгач, бу борада ҳанафийларнинг гапини олиш лозим. Валлоҳу аълам!