Шайх Ҳазратлари! Ёшим 18да. АЛЛОҲга беҳисоб шукроналар бўлсинки, Меҳрибон Раббим шу ёшимгача мени ҳидоятга бошлаб, кўплаб илмлардан хабардор етти. Илмга рағбатим чексиз. Лекин оилавий шароитим туфайли мушкул аҳволда қолдим. Онам савдогарлик қилардилар. 2006-йилда автохалокатга учраб, 2 оёқлари синди, бошлари сатресения бўлган ва 4 марта оператсия қилинганлар. Шап тиззалари букилмайди. Öзимиз Водийданмиз. Öша ерлик бир Ҳожи домла 1марта Қуръон ўқиб дам солди ва онамга АЛЛОҲдан мадад, шифо сўрашларини ва сабр қилишларини айтиб кетди. Қўлдан келганча хизматларида бўлдим. У вақтда 11ёш едим. 3яшар укамга ҳам қарардим. Отам ҳафтада бир келадиган ишда ишлар едилар. АЛЛОҲга беадад ҳамдлар бўлсинки онам соғайиб, юриб кетдилар. Пойтахтдан уй олдик. Савдо ишлари яхши кетарди. Мактабни аъло баҳо ва билимларга тамомладим. Ниятларим дунёга сиғмасди. Аммо қўшни республикада содир бўлган воқеаларда товарларимиз ёниб кетди. У ерлик савдогар ҳожилардан анча қарз бўб қолдик. Отам Қозоғистонда ишлаяптилар. Аммо ишлари юришмай қолди. Онам еса ишлолмайдилар. Асабий бўб қоганлар. Баъзан мени ҳам бўлар-бўмасга уришиб, қарғаб ташаяптилар. Куни кеча менга "Öқиб дунёни олиб, олим бўлармидинг, манга 1тийинлик фойданг тегмаса, уйдан чиқиб кет. Рўза тутиб, намоз ўқигунча ишлаб пулини топ" дедилар. Шу гаплари ёмон таъсир қилди. Иш топиб ишлай десам ўқишим қоб кетади. Роббим берган иқтидор, салохият увол бўлишидан қўрқаман. Баъзан онамнинг гапларидан тўйиб кетиб уйдан бош олиб чиқиб кетиб ўқисаммикан деб қоламан. Нима қилай онамнинг розилиги учун ўқишимни, ибодатимни бир четга суриб ишлайми ёки уйдан чиқиб кетиб илм талабида бўлайми? Нотўғри қарор қабул қиб, қалтис қадам босишдан чўчияпман. Сиздан ўтиниб сўрайман мурожатимни бееътибор қолдирманг. Шайх Ҳазратлари менга тўғри йўлни кўрсатиб, маслаҳат беринг. АЛЛОҲ рози бўлсин! ! !
Аллоҳ таолонинг амрига қарши бўлган онанинг гапи ўтмайди.