Ассалому алайкум! Мен, бир йил бўлди намоз ўқиб, шариат кўрсатмаларига кўра яшашга ҳаракат қиляпман. 5-6 та қалин дўстларим бор, мусулмон албатта. Улар Аллоҳга шукур ақли жойида, тўгрини қабул қиладиган, гапга қулоқ соладиган инсонлар. Дўстларим мени гапимни олишади, шунинг учун уларни уйимга меҳмонга чақириб намоз ҳақида, шариат ҳақида тушунтирмоқчиман. Лекин нимадан бошлашни билмаяпман. Шунга имкониятингиз бўлса ёрдам беринг. Уларга ҳозир намоз ўқимаслик гуноҳи кабира эканлиги, ўқимаса азобланиши, инкор қилса диндан чиқиши ҳақида гапирган мақулми ёки намоз, рўза инсонга катта руҳий ва жисмоний озуқа бериши, Аллоҳ ва бандани яқинлаштириши, жаннатийлар сифатлари ҳақида гапирган мақулми? Саволимни тушунтира олдим деб умид қиламан.
– Ва алайкум ассалом! “Ибодати исиломия” ва “Мўминнинг мерожи” номли китобни олиб бирма-бир ўқиб кетинглар. Китобдан ўқиб берсангиз хато ҳам қилмайсиз, кейин бу гаплар сизники эмас шариатимизни гап эканлигини ҳам билишади. Аввал ўзингиз бир ўқиб олинг. Валлоҳу аълам!