Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мусулмон киши мусулмоннинг оғзига сўкиши

00:00 / 18.03.2013 | eski savollar | 38

Ассалому алайкум! Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: Ман шатама фамал мö'мини фақод кафаро. (Ким мўминнинг оғзига сўкса, бас, батаҳқиқ кофир бўлибди). Уламолар айтишларича, бу ҳолатда кишининг иймони қолмайди, никоҳ бузилади, яъни хотини талоқ бўлади, ундан кейинги (никоҳсиз) муносабатлар зино бўлади. Шу мазмундаги ҳадис борми? Бу жуда кескин ва инкор этиш ниятида эмасман, бир киши шунақа ҳадис бор деб айтиб қолди. Бу рост бўлса жуда кўп одам зинокор бўлиб қоларканку.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

-Ва алайкум ассалом! Бу маънода ҳадис йўқ. Сизнинг саволингизга жавоб ёзишдан олдин ҳам излаб кўрдим, ҳадис чиқмади. Фақат “Танқийҳи фатавои ҳомидия” номли китобда туркча аралаш араб тилидаги гаплар ичида сиз айтган гап уламоларнинг гапи дея келтирилган экан.

Топ рейтинг www.uz Openstat