Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хадис шархи

10:43 / 16.12.2020 | Максуд | 1306

Ассалому алайкум! Анас ибн Моликдан келтирилган қуйидаги ҳадисда: «Биз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қизлари (Умму Гулсумнинг) жанозасида эдик. Қарасам, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам қабр ёнида ўтирибдилару, кўзларидан дув-дув ёш оқяпти. Ногаҳон, у зот: «Орангизда бу кеча хотинига яқинлик қилмаган бирор киши борми?» - деб сўрадилар. Шунда Талҳа: «Мен»,- дедилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ундай бўлса, қабрга тушгин!» - дедилар. Талҳа (маййитни лаҳадга қўйгани) қабрга тушдилар»). Юқорида келтирилган ҳадисда Расуллуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалам" орангизда бу кеча хотинига яқинлик қилмаган киши борми?" деб сўраганликлари, Талҳа р.а "мен" дегач "Ундай бўлса қабрга тушгин!" деганликлари ва Талҳа р.а маййитни қабрга қўйиш учун тушганликлари баён қилинган. Бундан чиқди бугунги кунда бизнинг ерларда аёл кишини қабрга қўйишда маҳрамларидан бири кириши керак деган талаб бидъат бўлиб чиқади шундайми? Ёки мен нотўғри тушундимми? 2. Нима сабабдан Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалам айнан "бу кеча хотинига яқинлик қилмаган бирор киши"ни қабрга тушишини сўраганлар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Бидъат эмас. Маҳрамлари тушгани афзал. Албатта маҳрами бўлмаганда учта кафанни устидан номаҳрам қабрга қўйса ҳам жоиз. 

2). Тунги яқинлиги эсига тушмаслиги учун. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat