Ассалому алайкум! Кимки масжид қурилишига бир дона ғишт бериб бўлса ҳам ўз хиссасини қўшса Аллоҳ шу бандага жаннатда бир қаср бино қилишлиги ҳақида ҳадис мавжудми?
Ва алайкум ассалом! Масжид қуриш, уни обод қилиш намоз ўқувчилар учун қулай шароит қилиб бериш Аллоҳ улкан савобни ваъда қилган афзал амаллардандир. Инсон вафотидан кейин ҳам савоби тўхтамай ёзилиб турадиган садақаи жориялардандир. Бу борада Аллоҳ таоло “Тавба” сурасида марҳамат қилади:
إِنَّمَا يَعْمُرُ مَسَاجِدَ اللّهِ مَنْ آمَنَ بِاللّهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ وَأَقَامَ الصَّلاَةَ وَآتَى الزَّكَاةَ وَلَمْ يَخْشَ إِلاَّ اللّهَ فَعَسَى أُوْلَئِكَ أَن يَكُونُواْ مِنَ الْمُهْتَدِينَ
18. Албатта, Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар, намозни тўкис адо этганлар, закот берганлар ва Аллоҳдан бошқадан қўрқмаганларгина обод қилурлар. Ажаб эмаски, ана ўшалар ҳидоят топувчилардан бўлсалар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам :عن النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: مَنْ بَنَى مَسْجِدًا بَنَى اللهُ لَهُ مِثْلَهُ فِي الْجَنَّةِ
«Ким бир масжид қурса (Аллоҳнинг важҳини истаб)Аллоҳ унга жаннатда унинг мислини қуриб беради», дедилар. (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللَّه رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُما أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ : مَنْ بَنَى مَسْجِدًا لِلَّهِ كَمَفْحَصِ قَطَاةٍ ، أوْ أَصْغَرَ ، بَنَى اللَّهُ لَهُ بَيْتًا فِي الْجَنَّةِ رواه ابن ماجه
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Ким қатот қушининг инича ёки ундан кичикроқ бўлсада Аллоҳ учун масжид бино қилса, Аллоҳ таоло у учун бир байт(уй)ни бино қилади” дедилар. Ибн Можа ривояти. *Қатот каклик каби қуш бўлиб, ерга ин қуради. Валлоҳу аълам!