Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Унитилаётган ҳадис

12:29 / 02.07.2017 | davronbek | 4955

Ассалому алайкум! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам - Эслаб қолинг хеч қачон бир иш қўлингиздан келса бировга тиланманг деганлар, шундан сўнг сахобалар отда ўтирсалар қамчилари ерга тушиб кетса бировга айтмасдан ўзлари тушиб олганлар.
Шу маънода ҳадис эшитганман. Илтимос шу хадисни шархи билан келтирсангиз ва иложи бўлса хамма ўқиши учун телеграмга ҳам қўйсангиз. Чунки хозирги кунда одамлар обрў учун ёки ўзини бошқасидан устунлиги кўрсатиш ва бошқа мақсадларда оддий ўзи бемалол қила оладиган ишларни хам бир бирига буюрадиган бўлиб қолган. Бу эса одамларни бир бирига бўган нафратни фақат оширмоқда


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

عَنْ عَوْفِ بْنِ مَالِكٍ الْأَشْجَعِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ، قَالَ: كُنَّا عِنْدَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ، تِسْعَةً أَوْ ثَمَانِيَةً أَوْ سَبْعَةً، فَقَالَ: «أَلَا تُبَايِعُونَ رَسُولَ اللهِ؟» وَكُنَّا حَدِيثَ عَهْدٍ بِبَيْعَةٍ، فَقُلْنَا: قَدْ بَايَعْنَاكَ يَا رَسُولَ اللهِ، ثُمَّ قَالَ: «أَلَا تُبَايِعُونَ رَسُولَ اللهِ؟» فَقُلْنَا: قَدْ بَايَعْنَاكَ يَا رَسُولَ اللهِ، ثُمَّ قَالَ: «أَلَا تُبَايِعُونَ رَسُولَ اللهِ؟» قَالَ: فَبَسَطْنَا أَيْدِيَنَا وَقُلْنَا: قَدْ بَايَعْنَاكَ يَا رَسُولَ اللهِ، فَعَلَامَ نُبَايِعُكَ؟ قَالَ: «عَلَى أَنْ تَعْبُدُوا اللهَ وَلَا تُشْرِكُوا بِهِ شَيْئًا، وَالصَّلَوَاتِ الْخَمْسِ، وَتُطِيعُوا - وَأَسَرَّ كَلِمَةً خَفِيَّةً - وَلَا تَسْأَلُوا النَّاسَ شَيْئًا» فَلَقَدْ رَأَيْتُ بَعْضَ أُولَئِكَ النَّفَرِ يَسْقُطُ سَوْطُ أَحَدِهِمْ، فَمَا يَسْأَلُ أَحَدًا يُنَاوِلُهُ إِيَّاهُ

Авф ибн Молик Ашжаъий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Тўққиз ё саккиз ёки етти киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик. У зот: «Аллоҳнинг Расулига байъат қилмайсизларми?» дедилар. Биз яқиндагина байъат қилгандик. Шу боис: «Сизга байъат қилганмиз­ку, эй Аллоҳнинг Расули!» дедик. У зот яна: «Аллоҳнинг Расулига байъат қилмайсизларми?» дедилар. Биз: «Сизга байъат қилганмиз­ку, эй Аллоҳнинг Расули! Хўп, нимага байъат қилайлик? Қайси нарсага байъат қиламиз?», дедик. У зот: «Аллоҳга ибодат қилиш, Унга ҳеч нарсани шерик қилмаслик, беш маҳал намоз ўқиш, итоат қилишга ва – яширин бир гапни пичирладилар – одамлардан ҳеч нарса сўрамасликка», дедилар. Дарҳақиқат, ана ўшаларнинг баъзилари қамчиси тушиб кетса ҳам, бирор кишидан уни узатиб юборишни сўрамаганини кўрганман». Муслим ривояти. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat