Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пул ўтказиш ҳалолми

00:00 / 09.01.2009 | eski savollar | 2463
Муҳтарам Шайх хазратлари сизга мурожаат қилишга имконият берган Аллоҳга беадад ҳамду санолар болсин! Сизни саъйи ҳаракатларингизга Аллоҳ барака берсин! Бизларнинг бахтимизга сизни соғ саломат, умрингизни узун қилсин, ишларингизга ривож берсин! Муҳтарам Шайҳ хазратлари сиздан қуйидаги масала юзасидан савол бермоқчи эдим:Пул ўтказиш, яъни 1- шаҳарда яшовчи шахснинг 2-шаҳарда ҳам одами(ёки шериги) болиб, унда нақд пули бор, бошқа бир 1-шаҳарда яшовчи шахс 2-шаҳардаги ҳамкорларига пул бериши керак, бунинг учун у ўша шаҳарга пул олиб бориши зарур. Табиийки бунинг учун у маълум вақтини ва йўл харажатини сарфлаши керак. Лекин буни осонлаштириш мақсадида бояги 1-шаҳардаги шахсга 2-шаҳардаги ҳамкорларига бериши керак бўлган нақд пулини ва маълум миқдорида қошимча пулни (хизмат хақини)бериб, 2-шаҳардаги нақд пулини ҳамкорларига бердиради. Мазкур пул ўтказиб берган шахснинг пулни ўтказгани учун олган хақи халол бўладими?Мазкур масалага берадиган жавобингиз учун раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat