Ассалому алайкум! Мен бир ўқув марказида дарс бераман ва у ердаги иш ҳаққим ўқувчи тўлаган суммадан 30%. Хуллас бир ўқувчим бор эди ёлғиз ўзи ўқирди. У ўқишнинг охирги яни 4-ойлигига атиги битта дарс келди ва бошқа келмади лекин тўловини амалга оширган. Мен у тўлаган пулдан 30% олганман. Саволим: у олган пулим ҳалолми ёки раҳбарга қайтариб беришим керакми?
– Ва алайкум ассалом! Сиз ўша кунлари марказда дарс учун тайёр бўлиб турган бўлсангиз олган пулингиз ҳалол. Валлоҳу аълам!