Ассалому алайкум! Кўз билан зино қилиш ҳам катта гуноҳ албатта. Мен телефондан Ёутубе дан эркак домлаларни марузаларини Фан бўйича дарслар кўраман бошқа ибратли ҳикоялар ривоятлар кўраман буларни ҳаммасини эркаклар айтиб беради. Устоз булар ҳам кўз билан зино қилишга кирадими?
– Ва алайкум ассалом! Зино эмас. Бегона эркакларни шаҳвоний видеоларини кўриб шаҳватини қондирса кўз зиноси бўлади. Валлоҳу аълам!