Ассаламу алайкум! Устозлар сизларга бир неча савол йўлломоқдаман. 1.Ўртага пул тикиб футбол ўйнаш ҳам қиморга кирадими?
2. Ўша пулни бир киши “мен футбол бермоқчиман” деб тикиб ўйналсачи?
3. Ёки ўша пулни бирорта бева бечорга берса яхшими? Олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! 1). Ютқазган тўлашни шарт қилинса қиморга киради.
2). Бир киши “мен тўлайман” деб ютиш ёки ютказишни шарт қилмаса, жоиз.
3). Саломатлик учун футбол ўйнашда ҳеч қандай зарар йўқ. Валлоҳу аълам.