Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ишхона фаолиятида рибо аралашган бӯлса

17:54 / 29.10.2021 | Uktam Ahmad | 1458

Ассалому алайкум! Бирор жойга ишга жойлашишдан олдин бир нарсани аниқлаштириб олмоқчи эдим. Агар мен бирон-бир цехга, автомойкага, ресторанга ёки дӯконга оддий ишчи сифатида ишга кирсам-у, иш берувчи шахс ӯз ишини кредит олиб бошлаган бӯлса (ёки кредит маьлум миқдорда аралашган бӯлса), у ерда ишлашим жоизми? Отам банкка қӯйган пулдан рӯзғорга катта миқдорда аралашган, "бирон тайинли иш топсанг, пулимни оламан банкдан" деган эдилар. Уйда ӯтирсам бу рибони еяётган бӯламан, агар иш топсам-у, у ерда юқорида айтган ҳолат бӯлса бунда ҳам рибога қӯшилган бӯламанми? Борди-ю тоза, ҳалол йӯл билан фаолиятини бошлаган ишхона топмасам-у, икки йӯлдан бирини танлаш керак бӯлса, қандай йӯл тутишим керак? Азиз устозлар, узр сӯрайман саволим жуда чӯзилиб кетди.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Рибога пул олиб иш қилаётган ишхона агар ҳалол иш тури билан шуғулланса, унда ишлаш жоиз. Фақат рибо ишига аралашмаслиги керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat